» » Жиззахда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди томонидан ёшларга суд жараёни кўрсатилди

Жиззахда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди томонидан ёшларга суд жараёни кўрсатилди

16 февраль 2019 г 5 065 Комментарии: 0

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг 2018 йил 28 февралдаги имзолаган ҳамкорлик Меморандумининг ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Суд ва ёшлар” учрашувлари ўтказилмоқда.

Жиззах шаҳридаги ХТБга қарашли 10-сонли умумталим мактабида ўтказилган “Суд ва ёшлар” учрашувида ҳам ҳудуддаги ёшлар ва таълим муассасалардаги 150 нафар Юристконсульт ҳамда Сиёсий-ҳуқуқий ишлар йўналиш сардорлари иштирок этишди.

Учрашувда Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят жиноят суди судяси Шуҳрат Худаёров, Жиззах вилоят суди судияси Рахматулло Бердиёров, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судяси Собир Набиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раис биринчи ўринбосари Бахтиёр Иботов, вилоят Кенгаши Ижтимоий хуқуқий масалалар жиноятчилик профилактикаси бўлими мудири Тўлқин Ахмедов иштирок этди.

Тадбирда ёшларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида 2017 йил 5 декабрь куни “Ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандумнинг мазмун моҳияти, вилоят жиноят, иқтисодий, Фуқаролик ишлари судларининг мақсад вазифалари, бугунги кунда ёшларнинг содир этаётган қонунбузарликларида иқтисодий жиноятларга алоқадор ҳаракатлар кузатилаётганлиги бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб ўз вақтида солиқларни тўламаслик холатлари, давлат бюжетига тушадиган тушумларига зарар етказилиши ҳамда ёш тадбиркорларнинг ноқонуний даромад олишга интилишлари, бундай ҳолатлар иқтисодий жиноятларнинг содир бўлишига сабаб бўлаётганлиги, бугунги кунда кўп учраётган ёш оилалар ўртасидаги ажримлар ва ундан келиб чиқадиган мулкий муносабатлардаги келишмовчиликлар, оилавий низолар қариндош уруғ, қуда-анда ўртасидаги зиддиятларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек бугунги кунда вилоятимизда адашиб жиноят йўлига кириб қолган, содир этган жиноий қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 51 нафар ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ёшлар кафиллиги” асосида суд залидан озод қилиниб, судлар томонидан уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинланганлиги тўғрисида айтиб ўтилди.

Учрашув давомида “Сайёр суд” жараёни ҳам бўлиб ўтди. Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди томонидан давогар З.Умирзоқова, жавобгар “Жиззах автосавдо” МЧЖга нисбатан (маънавий зарар ундириш тўғрисида) даво аризаси бўйича суд процесси кўриб чиқилди. Ушбу суд процессини кузатган ёшларнинг хуқуқий билимлари, амалий кўникмалари янада шакллантирилди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!