Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фоторепортаж: Жиззахда “Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби аниқланди

Фоторепортаж: Жиззахда “Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби аниқланди

16 февраль 2019 йил
149
0

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида “Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Бугун мамлакатимизнинг қай гўшасида бўлманг, юртдошларимизнинг келажакка ёрқин ишонч билан яшаётганининг гувоҳи бўласиз. Атрофдаги воқеликни кузатар экансиз, юртимиз фаровонлиги ва барча соҳаларда эришилаётган тараққиёт марраларимизнинг асосий кафолати мамлакатимиз ичкарисида ва сарҳадларимизнинг тинчлиги, осмонимизнинг осудалиги эканлигига имончингиз комил бўлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги ва раҳнамолигида узоқни кўзлаб амалга оширилган ислоҳотлар боис турли ҳуқуқбузарлик ва жиноий ҳаракатларнинг олдини олишдан тортиб, маҳаллаларимизда кечаю-кундуз  тинчликни сақлаш, йўл ҳаракати қоидаларини тартибга солишдан эл-юрт осойишталиги ва тинчлигини таъминлаб, конституциявий ҳуқуқларни ҳимоя қилишгача бўлган барча тизимларда ички ишлар органлари ходимларининг, айниқса, профилактика инспекторларининг  самарали  хизмати  таъминланишига  эришилди.

Шу маънода, бугун ички ишлар органлари билан, айниқса профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда ишлайдиган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари яхши билишадики, давлатимиз ва ҳукуматимиз ташаббуси билан вилоятимизда кейинги йилларда ички ишлар органларининг таянч пунктлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқар экан, бугунги ташкил этилган “Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти” кўрик танлови профилактика инпекторларини хизмат фаолиятини сифат жиҳатдан янада яхшилаш, жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш ишларини муваффақиятли амалга оширишда намунали жиҳатларни намоён эта оладиган синов майдонидир.

Эътироф этиш керакки, 2003-2018 йиллар давомида вилоятимизнинг 13 та ички ишлар органларининг таянч пунктлари мазкур танловнинг Республика босқичида иштирок этиб, 6 маротаба 1-ўринга,  4 маротаба 2-ўринга ва 3 маротаба 3-ўринга муносиб кўрилди ҳамда “Дамас” ва “Матиз” автомашиналари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари  билан тақдирланган.

Бу шунчаки кўрсаткич эмас, балки, вилоятимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида юз берган барча ўзгариш ва янгиланишларда, юксалишларда ички ишлар ходимларининг ҳам ўзига хос ўрни, салмоқли ҳиссаси борлигидан  далолатдир деб ўз сўзига якун ясади вилоят ҳокими. 

Зотан, вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари, бошқа хизмат соҳалари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ўтган йилларга қараганда ҳуқуқбузарликларнинг сони сезиларли даражада  камайишига  эришилди.

Бу ўз ўрнида аҳоли, айниқса ёшларимизга кенг имкониятлар яратиб беришимиз, тадбиркорликнинг қўллаб-қувватланиши ва соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш, ишлаб чиқариш ва таъминотдаги қонунбузарликларни чеклаш ва барча соҳаларда ривожланишга эришишимизда муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки тинчлик, аввало, оиладан, сўнгра эса, маҳалладан бошланади.

Байрамона тарзда ташкил этилган мазкур тадбирда “Энг намунали ички ишлар органларининг таянч пунки” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби деб Зомин  тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 147-сонли ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика инспектори капитан Ориф Жониқулов ғолиб деб топилди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбирда республика ва маҳаллий санъаткорлар томонидан чиқишлар намойиш этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар