» » Янгиободда 75 та оилалар яраштирилди

Янгиободда 75 та оилалар яраштирилди

19 февраль 2019 г 1 875 Комментарии: 0

Бугунги кунда Янгиобод туман ҳудудида 8 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида Яраштириш комиссияси ташкил этилган.

Мазкур комиссиялар Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва юқори ташкилотлардан юборилган хуқуқий норматив ҳужжатлар асосида фаолиятини олиб бормоқда.

Яраштириш комиссияси фаолияти тумандаги 8 та фуқаролар йиғинларидан 5 тасида фаолияти намунали тарзда йўлга қўйилган. Комиссия аъзолари тўғри танланган ва тайинланган. Низом белгиланган вазифалар бўйича ҳужжатлар юритиб борилган.

Туманда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони 119 тани, яраштирилган оилалар сони 75 тани, маҳаллалар томонидан назоратга олинган оилалар сони 39 тани, ажрим учун судларга юборилган оилалар сони 9 тани ташкил этади.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида Яраштириш комиссияси томонидан ўтган давр мобайнида 75 та оилалар, 16 тага яқин қариндошлар, 9 та қўни-қўшнилар яраштирилган.

В.Назарова, туман Кенгаши раисининг

диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!