» » Жиззахда партиянинг 24 йиллиги кенг нишонланди

Жиззахда партиянинг 24 йиллиги кенг нишонланди

19 февраль 2019 г 2 086 Комментарии: 0

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан Жиззах юридик коллежида  партия ташкил топган куннинг 24 йиллигига бағишланган “Юксак ҳуқуқий маданият-қонун устуворлигининг гарови” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир партия мадҳияси билан бошланди. Сўзга чиққанлар биринчи социал-демократик партиянинг ташкил топиши, партиянинг Европа ва бошқа мамлакатларда ҳам тузила бошлаганлиги ҳамда бугунги кундаги мавқеи, партия сафларининг ортиб бораётганлиги, партия ташаббуси билан жойларда олиб борилаётган ишлар ҳамда депутатларнинг фаолиятлари  тўғрисида гапирдилар.

Шунингдек, сўз олганлар мамлакатимизда қонун устуворлиги, халқимиз орасида ҳуқуқий маданиятнинг юксалтириш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида сўз юритдилар.

Шундан сўнг Жиззах санъат коллежининг доирачилар гуруҳи ҳамда вилоят маданият бошқармасига қарашли Жиззах шаҳар маданият бўлими хонандалари ижросида куй-қўшиқлар янгради.

Тадбир сўнгида партия фаолиятида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ фаолларга партия вилоят Кенгашининг ташаккурномалари топширилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!