» » Фориш туманида сектор раҳбарлари оммаавий қабул ўтказишди

Фориш туманида сектор раҳбарлари оммаавий қабул ўтказишди

21 февраль 2019 г 2 536 Комментарии: 0

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдивали Мустанов «Гараша» ҳамда «Илонли» маҳаллаларида оммавий қабул ташкил этди. Оммавий қабулда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Зокир Анорбоев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматов ва аҳолига хизмат кўрсатувчи бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Аҳоли билан бўлган мулоқотда Гараша касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Райҳона Мажитова тикувчилик билан шуғулланиш учун жой топиш ва савдо фаолияти билан шуғулланиш учун банкдан кредит олишда кўмаклашишни сўраган бўлса, «Гараша» маҳалласида яшовчи Асқар Абдуллаев, Нурбек Умирзоқов, Муҳаммадюсуф Сайфуллаев, Жамшид Жўраев, Собит Тўраевлар деҳқончилик ва узумчиликни ривожлантириш мақсадида ер ажратиб беришни сўради. Шу маҳаллада яшовчи Илҳом Шамшиев Гараша – Самарқанд автомобил йўлини таъмирлашда амалий ёрдам беришни сўради.

– Уч нафар укам вақтинча ишсиз, – дейди маҳалла ҳудудидаги Қўрғон қишлоғида яшовчи Бахтиёр Шамсиев. – Уларга деҳқончилик қилиш учун ер ажратиб берилса иш билан банд бўларди. Мулоқот давомида 48 нафар фуқаролардан тушган мурожаатларнинг 4 таси қўшимча ўрганиш учун, 7 таси бўйича асосли тушунчалар берилиб, яна 4 та мурожаат тегишли ташкилотларга ижро этиш учун юборилди.

Худди шундай оммавий қабул «Яссикечув» ва «Мустақиллик» маҳалласи аҳолиси билан ҳам ўтказилди.

– Маҳаллаларимиз ҳудудида фаолият юритаётган 29 та фермер хўжаликларининг ҳар бирига 10 гектардан узумчилик учун ер майдонлари ажратиб берилса айни муддао бўларди, – дейди фермер Мирзоҳид Аралов ҳудуддаги фермер хўжаликлари фикрини баён этиб.

Оммавий қабулда «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудидаги Каттасой қишлоғида яшовчи Отамурод Жўрабоев, «Яссикечув» маҳалласида яшовчи Мафтуна Турамбоевалар ҳам ўз муаммоларини ўртага ташлашди. Баён этилган мурожаатлар ижроси тегишли ташкилотлар томонидан ижро этиш учун назоратга олинди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!