» » Жиззахда 68 нафар норасмий ходимнинг қонуний ишга жойлашиши таъминланди

Жиззахда 68 нафар норасмий ходимнинг қонуний ишга жойлашиши таъминланди

21 февраль 2019 г 1 807 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ органлари томонидан вилоятда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида ялпи паспортлаштириштадбирларини амалга оширдилар.

-Бу жараёнда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳеч қандай маъмурий ва молиявий жарималар қўлланилмайди ҳамда мавжуд тушунмовчиликлар ва камчиликлар ҳамкорликда бартараф этилади, - дейди вилоят ДСБ бўлим бошлиғи ўринбосари Баҳриддин Назаров.

Мазкур тадбирларга 135 нафар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари жалб этилиб, дастлабки кунларда 856 та объектлар кўздан кечирилган.

Натижада 68 нафар меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётган фуқароларнинг ижтимоийҳимоясини таъминлаш мақсадида иш берувчилар билан муносабатлар қонуний расмийлаштирилди. 26 нафар жисмоний шахсларга давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга амалий ёрдам берилди.

Шунингдек, 124 та объект эгаларига ижара шартномаларини давлат солиқинспекцияларида рўйхатга қўйишлари ва 12 та мол-мулк объекти ҳамда ер майдони эгаларига мулкини кадастр идораларида рўйхатдан ўтказишлари тўғрисида профилактик суҳбат ва огоҳлантиришлар берилди. 

 Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!