Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фоторепортаж: Жиззахда болалар форуми ўтказилди

Фоторепортаж: Жиззахда болалар форуми ўтказилди

29 май 2018 йил
666
0

Жиззах саноат ва сервис коллежида 1 июнь–Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имконияти чекланган болалар иштирокида "Фарзандим–асал, қандим!” шиори остида болалар форуми ўтказилди.

Тадбирда Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи барча имконияти чекланган болалар, уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлари иштирок этишди. 


–Тадбирдан кўзланган асосий мақсад– имконияти чекланган, меҳр-мурувватга муҳтож, якка тартибда таълим оладиган болажонларнинг ўз тенгдошларидан кам эмасликларини, давлатимиз томонидан ҳамиша ғамхўрлик ва эътиборда эканликларини ҳис қилдириш, уларқалбида меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтиришдан иборат, –дейди "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ш.Рашидов туман бўлими раҳбари Заҳро Мўминова.–Фарзандларимизнинг аждодларимизга, жонажон Ватанимизга муносиб ворислар бўлиб вояга етишлари учун мамлакатимизда барча шароитлар муҳайё. Шундай экан, амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни улар онгига сингдириш, уларни соғлом болалар қаторига қўшишҳам вазифамиз, ҳам бурчимиздир.

Байрам тадбирида вилоят ҳокимлиги, Ш.Рашидов туман прокуратураси, ички ишлар, солиқ, соғлиқни сақлаш бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими бўлими, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши каби ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.

Дилбандларимиз Ватанга муҳаббат, она юртга садоқат руҳи йўғрилган шеърларини айтиб барчага бир олам завқ бағишлади. Имконияти чекланган бўлсада, юксак иқтидорга ва салоҳиятга эга ўғил-қизлар қўшиқ куйлаб рақсга тушишди.

Болалар форуми якунида болажонларга "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими томонидан 2 та ногиронлик аравачаси ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар