» » Жиззах шаҳрида “Китоб дунёси” савдо мажмуаси филиали очилди​

Жиззах шаҳрида “Китоб дунёси” савдо мажмуаси филиали очилди​

23 февраль 2019 г 2 769 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар Алишер Навоий кўчасидаги кўп қаватли замонавий бинонинг биринчи қаватида “Китоб дунёси” савдо мажмуаси филиали иш бошлади. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, турли ёшдаги китобхонлар иштирок этди.
Ушбу зиё маскани очилиши Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижросининг амалий ифодаси экани таъкидланди.
8.JPG
Шаҳарнинг энг гавжум ва келиб-кетувчилар учун қулай ҳудудида иш бошлаган китоб дўконида 20 мингдан зиёд нусхада 1 минг 200 номдаги турли китоблар савдога қўйилган.
10.JPG
– Бу филиални очишдан мақсад, мутолаани яхши кўрувчилар учун мақбул нархларда сифатли китоб маҳсулотлари етказиб бериш, – дейди “Китоб дунёси” савдо мажмуаси ходими Шуҳрат Охунжонов. – Янги зиё масканида китобхонлар учун барча қулайлик яратилган. Жавондаги исталган китобни шу ернинг ўзида мутолаа қилиш мумкин. Дам олиш кунларисиз ишлайдиган масканда 12 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Яқин кунларда китобхонларга савдо ва хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириб, ходимлар сонини 35 нафарга етказамиз.
9.JPG
Филиалда китобхонликни тарғиб этиш мақсадида “Энг китобхон мактаб”, “Омадли китобхон”, “Туғилган кун” каби акциялар ўтказиб, фаол иштирокчиларни дўкондаги исталган китобни танлаб олиш имтиёзини берувчи сертификатлар билан рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.
Айни пайтда вилоятда махсус китоб дўконлари камлиги ҳисобга олинса, ушбу филиалнинг очилиши ҳудудда китоб савдосини ривожлантириш, китобхонлик тарғиботини яхшилашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ, Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!