» » Фориш туманида 2800 та ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар аниқланди

Фориш туманида 2800 та ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар аниқланди

23 февраль 2019 г 2 134 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги ПФ-5421-сонли фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан Фориш туманида 2800 та ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар аниқланган.

Шулардан 941 та тураржой эгаларининг ҳужжат расмийлаштириш тўғрисидаги туман давлат хизматлари марказига қилган мурожаатларидан 234 таси қаноатлантирилди. Шундан акция талабларига жавоб бермаганлиги боис 88 та мурожаат рад этилди. Айни кунда 287 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарорида ариза билан мурожаат этувчи фуқаролар ёки уларнинг қонуний вакиллари ҳисобварақ-фактура тушган кундан бошлаб 4 иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган тўловни (энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридаги бир марталик йиғимни) амалга ошириши белгиланган. Мурожаат этувчи томонидан ушбу маблағ белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, унинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ишлари тўхтатиб турилади. Мурожаат этувчи томонидан бир марталик акция муддати тугагунга қадар тўлов амалга оширилмаса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди.

Фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан фармонга мувофиқ мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси 2019 йилнинг 1 май кунига қадар давом этишини инобатга олиб, ўз вақтида тураржой учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришлари лозим.

Бу борада туман адлия бўлими ва давлат хизматлари маркази ҳамкорлигида маҳаллаларда учрашувлар, суҳбатлар олиб борилмоқда. Унда аҳолининг ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларни қонуний расмийлаштириш борасидаги саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилмоқда.

Ойбек ЙЎЛДОШЕВ,

туман адлия бўлими мутахассиси.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!