» » Спортчилар “Миллий тикланиш” билан

Спортчилар “Миллий тикланиш” билан

25 февраль 2019 г 2 172 Комментарии: 0

ЎзМТДП Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан футбол академиясида “Спортчилар “Миллий тикланиш” билан” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

- Дарҳақиқат, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бугун янги куч янги ғайрат ва шижоат, илғор режалар, турли лойиҳалар билан халқ орасига кириб бормоқда, дейди Жиззах вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси раҳбари Хусан Комилов. Ўзим ҳам “Миллий тикланиш” демократик партиясининг қилган амалий ишига гувоҳ бўлганман. – Шу сабаб бўлиб партияга аъзо бўлиш истаги туғилди. ЎзМТДПнинг мақсади, олиб бораётган ишлари мени ўзига жалб этди. Бошқа партиялардан ҳам кўп маротаба аъзо бўлишимни ва депутатликка номзодимни  кўрсатишларини айтишганди.  Лекин мен ЎзМТДПни танладим.

Тадбир давомида ЎзМТДПнинг бугунги фаолияти ва мақсадлари ҳақида фикр – мулоҳазалар билдирилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга партия вакиллари томонидан жавоб олишди. Тадбир якунида Ўзбекистон Футбол асотсацияси ҳузуридаги Жиззах вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси мураббийларининг 37 нафарига партия аъзолик гувоҳномаси топширилди. Ва ЎзМТДП Жиззах шаҳар қошида “Жиззах вилоят футбол академияси” бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Мадина Носирова

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!