» » Дўстлик туманида партия сайёр қабул ўтказди

Дўстлик туманида партия сайёр қабул ўтказди

27 февраль 2019 г 2 810 Комментарии: 0

ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Саритепа” ҚФЙ да сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда кўплаб муаммолар кўриб чиқилди. Эътиборлиси, шу куни мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, айрим мурожаатлар юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

-Маҳалламизда бир неча ўн йиллардан буён тоза ичимлик суви танқислиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Ҳудудимизда тоза ичимлик суви чиқадиган на бирор булоқ бор ва на бирор оқар суви ўтмаган, -дейди меҳнат фаҳрийси Абдулло Аманов. - Шу сабабли “маҳаллий тадбиркорлар” махсус автомашиналарда сув олиб келиб беради. Аммо ичимлик суви етказиб бериш учун меъёрий нарҳлар белгиланмаган. Тегишли тартибда назорат ўрнатилмаганлигидан ҳар ким ўзича нарҳ белгилаб, ўзи ҳохлаганида сув етказиб беради, баъзида эса ўша нарҳга ҳам сув топиб бўлмайди. Бу эса маҳалладошларимиз учун қатор қатор ноқулайликлар туғдирмоқда.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув давомида ҳудудда айнан газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳам борлиги аниқланди. “Саритепа” ҚФЙ газ тармоқларидан бирмунча узоқда жойлашган ҳудуд ҳисобланади. 4131 нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла учун суюлтирилган газ етказиб берилиши кўзда тутилган. Аммо ишлар тизимли йўлга қўйилмаган. Бугунги кунга қадар ҳудудга газ етказиб беришда тез-тез узилишлар ва тушунмовчиликлар кузатилган. Шу ерининг газ таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этилди. Ва ҚФЙ аҳолиси учун 200 та газ балонлари етказилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг халқ билан мулоқоти турли муаммоларга ўз жойида ечим топишнинг самарали усули экани яна бир бор ўз тасдиғини топди. 

Санжар ҚУРОЛОВ

ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши раиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!