Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Томчилатиб суғориш – сувни тежашнинг самарали усули

Томчилатиб суғориш – сувни тежашнинг самарали усули

28 февраль 2019 йил
179
0
Жиззах вилоятида ўтган йили 495 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилгани натижасида 1 миллион 247 минг метр куб сувни иқтисод қилишга эришилди.

Бундан ташқари, 2018 йил 5 минг гектар майдонда эгилувчан қувур орқали суғориш тизими қўлланилди. Бу усулни қўллаш натижасида эса 6 миллион 800 минг метр куб сув тежалди.
Ўтган мавсумда Дўстлик туманидаги “Фарҳод” фермер хўжалиги 58 гектар майдондаги пахтани етиштиришда эгилувчан қувурлардан фойдаланиб, яхши самарага эришди.
– Анъанавий усулда суғорилганда ўртадан ўқариқлар қазилиши туфайли ғўза ниҳоллари нобуд бўларди, – дейди ушбу фермер хўжалиги раҳбари Мухтор Нурмуҳаммедов. – Эгилувчан қувурлардан фойдаланганда эса, ўқариқларга ҳожат қолмади. Ҳисоб-китобларга кўра, ариқлар олинмаслиги туфайли 3 гектар майдондаги ғўза нобуд бўлишидан сақлаб қолинди. Бундан ташқари, илгари 4 нафар сувчи бажарган ишни энди бир киши уддалаяпти. Томчилатиб суғоришда ҳам, эгилувчан қувурлардан фойдаланилганда ҳам сув исроф бўлмасдан, тўғри ниҳолнинг илдизига етиб боради. Натижада сув тақчил бўлган йилда ҳам ғўза яхши ривожланди.
Сувни тежайдиган технологияларнинг афзаллиги жуда юқори экани инобатга олиниб, жорий йилда пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш режалаштирилган. Шу мақсадда вилоятда 21 та фермер хўжалиги 413 гектар, “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖга 116 гектар, жами 529 гектар майдонга томчилатиб суғориш тизими жорий этилади.
Ҳозирда томчилатиб суғориш технологиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шартномалар имзоланмоқда.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар