Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Вазифалар қамрови кенг

Вазифалар қамрови кенг

28 февраль 2019 йил
108
0

Фориш туман ҳокимлиги ижроия идорасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Абдивали Мустанов бошқариб борган йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 30-31 январь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида туманимизни ижтимоий-иқтсиодий ривожлантириш юзасидан 87 банддан иборат қамрови кенг долзарб вазифалар белгилаб берилгани, уларнинг ижросини таъминлаш борасида тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари олдида турган муҳим вазифаларга тўхталди.

Туман ҳокими дастурнинг ҳар бир банди ҳақида фикр юритиб, ижрочилар олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб берди.  Ҳозирдан бошлаб уюшқоқлик билан ишга киришиш, туманни барча соҳалар бўйича илғор ҳудудга айлантириш учун куч ва имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги, туман маркази «Боғдон» шаҳарчасини обод масканга айлантириш, 21 та кўп қаватли уйларда амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлашга эътибор қаратди.

Шунингдек, ижроия идора йиғилишида туманда 10 минг гектар ерга ток кўчатлари экишни ташкил этиш, «Оқтепа», «Нурак» маҳаллаларида «Обод қишлоқ» дастури доирасида ишларни амалга ошириш, маҳаллаларда хонадонлар томорқаларига экин экиш ишларининг бориши, бу борада маҳаллаларга бириктирилган ишчи гуруҳлари фаолиятини назоратга олиш каби  қатор масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар