» » Сув солиғи ставкасининг кўтарилиши тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатини ёмонлашувига олиб келмайди

Сув солиғи ставкасининг кўтарилиши тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатини ёмонлашувига олиб келмайди

01 март 2019 г 2 071 Комментарии: 0

Мамлакатимизда аграр соҳани, қолаверса, иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлган саноатни ривожлантириш сув ресурслари билан таъминланганлик ва улардан фойдаланиш ҳолатига бевосита боғлиқдир.

2019 йилдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар мол-мулк, ер ва сув солиғини тўлашга ўтказилди.

Янгиобод туманида ер солиғи тўловчилар сони ўтган йилга (26 та) нисбатан 77  тага ошиб, 103  тани ташкил қилди.

Жорий йилнинг 26 январига қадар 2019 йил учун 103  та (100 фоиз) юридик шахслардан 176,4 млрд.сўм ер солиғи ҳисоблаш учун ҳисоб-китоблар тақдим этилиши таъминланган.

Кадастр маълумотларига асосан 19  та юридик шахсларнинг ерлари мавжуд эмаслиги сабабли ер солиғи ҳисобланмади.

Мулк солиғи тўловчилар сони тўловчилар сони ўтган йилга (16 та) нисбатан  89 тага ошиб, 105 тани ташкил қилди.

Жорий йилнинг 26 январига қадар 2019 йил учун  103 та (98 фоиз) юридик шахслардан 180,1  млрд.сўм мулк солиғи ҳисоблаш учун ҳисоб-китоб маълумотномалари тақдим этилиши таъминланди.

Сув солиғи тўловчилар сони ўтган йилга (8 та) нисбатан 13 тага ошиб, 21 тани ташкил қилмоқда.

Жорий йилнинг 26 январига қадар 2019 йил учун 11 та (52,4 фоиз) юридик шахслардан 7,0 млн сўм сув солиғи ҳисоблаш учун ҳисоб-китоб маълумотномалар тақдим этилиши таъминланган.

Шу билан бирга, 10 та (47,6 фоиз) юридик шахсларга сув солиғини тақдим этиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, 9 та корхоналар сувдан фойдаланмаслиги маълум бўлди.

Кадастр идораси, сув назорати ва солиқ идоралари томонидан юқоридаги корхоналарнинг эгалигида мол-мулки, ер майдони ёки сувдан фойдаланмаслик холатлари қайтадан ўрганиб чиқилмоқда.

                          Ўктам Ҳусанов, Янгиобод туман ДСИ раҳбар

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!