Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Шошилинг, уйсиз қолманг!

Шошилинг, уйсиз қолманг!

01 март 2019 йил
438
0

Биласиз, биз ўзбеклар болажон ва бунёдкор халқ ҳисобланамиз. Бир вақтлар яхши ниятда ўзлари ёки фарзандлари учун уй ёки иморат кўтариб, шу уйларда фарзандларининг туй-томошаларини қилиб, ҳозирда набираларини тарбиялаб келишмоқда. Уйнинг ҳужжатини расмийлаштиришни эса ёддан чиқарган ёки кейинга қолдириб келаверган.

Энди қарангки, турли давлат идораларнинг вакиллари келиб "Сизнинг уйингиз ўзбошимчалик билан қурилган, ноқонуний, ҳужжати йўқ, уйни бузамиз” - деб туришса. Албатта, бу ҳолатда биринчи бўлиб, шу уйда йиллар давомида ўтказилган ҳаётий кечинмалар, тўй-тадбирлар, фарзанд ва набираларнинг катта бўлганлиги инсоннинг кўз ўнгидан ўтиб, уларнинг келгуси тақдири нима бўлади? - деган хавотирли савол кўнглидан ўрин олади.

Эртаси кундан эса югур-югурга тушиб, йиллар давомида турли идоралару, судма-суд мурожаат қилиб, ўзи қуриб битказган иморатини расмийлаштира олмасдан юришар эди.

Давлат раҳбарининг 2018 йил 20 апрелдаги фармонига асосан ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 2019 йилнинг 1 майига қадар ўтказиладиган бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди.

Мана шу акция туфайли, халқимизга ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар ҳужжатларини расмийлаштириб, қонуний мулк ҳуқуқини олиш бўйича жуда катта имконият яратилди.

Энди халқимиз ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, нафақат мулк эгаси - мулкдор бўлибгина қолмай, яна яқинлари, фарзандлари, набираларининг келажагига ҳам хотиржам бўлишлари аниқ.

Дарҳақиқат, иморатни тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга ва бошқа битимлар тузишга ҳақли бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат, ҳамюртларимиз Давлатимиз ривожига ҳам ўз ҳиссаларини қўшиши мумкин бўлади. Масалан айтайлик, энди мулкни гаровга қўйиб тижорат банкларидан кредит олиб, ўз тадбиркорлик ёки томорқаси фаолиятини йўлга қўйиб, янги иш ўринларини яратиб, халқимизни иш билан таминлаш ва ниҳоят даромад олиш имконияти ҳам пайдо бўлади.

Албатта, ушбу акция одамийликнинг энг эзгу бир кўриниши десак, бу ҳам ҳеч шубҳасиз тўғри бўлади. Акция туфайли қанчадан-қанча фуқароларимизнинг оғири енгил бўлиб келмоқда!

Ҳозирда, 3 минг нафардан ортиқ жиззахликлар ушбу акциядан унумли фойдаланиб, ўз уй-жойларининг ҳужжатларини расмийлаштириб, қонуний мулк эгаси бўлиб улгуришди. Энг асосийси, уларнинг кўнглида хотиржамлик, келажакка эса ишонч бор.

Лекин, акция якунига 2 ой муддат қолган бўлсада, кўпчилик жиззахликлар бундай имконият мавжудлигидан хабардор эмас.

Бу борадаги уринишларимиз, тарғиботу-ташвиқот ишларимиз, уйма-уй юришларимиз етарли даражада самара бермаяпти. Фуқаролар келгуси тақдирига ҳали-ҳамон бефарқ ва лоқайдлигича қолмоқда.

Чунки, бу ҳолат рақамлардан яққол кўриниб турибди. Кадастр идораларининг маълумотларига кўра, Жиззах вилоятида жами 42 358 та ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар мавжуд.

Бугунги кунда, фуқароларимиздан Давлат хизматлари марказларига атиги 15 452 та мурожаат келиб тушди, бу ўзбошимчалик билан қурилган иморатларнинг бор-йўғи 36 фоизини ташкил этади. Қолган 64 фоиз вилоят аҳолиси бундан хабордор эмас.

Айниқса, ушбу имкониятдан Бахмалда 36 фоиз аҳоли фойдаланган бўлса, Форишда 41 фоиз, Ғаллаоролда 44 фоиз, Арнасойда 55 фоиз, Жиззах шаҳрида эса атиги 69 фоиз аҳоли фойдаланишга улгурди.

Энг паст кўрсатгич Шароф Рашидов туманида бўлиб, 11 фоизни ташкил қилади.

Табийки, агарда ишларимиз шу йўсинда давом этаверса, халқимиз ушбу имкониятдан тўлиқ фойдаланмаслик эҳтимоли жуда катта.

Аҳолини тўлиқ хабардор қилиш фақатгина 5-10 та давлат идораларнинг вазифаси эмас, бунга уларнинг реал имконияти ва тегишли ресурслари ҳам етишмайди.

Бежизга, ушбу тадбирга "умумдавлат акцияси” деб ном берилмаган, демак, бу учун ҳамма бирдек масъул ва жавобгар ҳисобланади.

Ачинарлиси шундаки, 2 ой ўтиб 2019 йил 1 майда акция муддати якунига етгандан сўнг, бундай имконият қайта берилмайди ва уй-жойларга "ноқонуний” тамғаси босилиб, бу учун жавобгарлик кучайтирилади ва уларни бузиб ташлаш чоралари кўрилади.

Бунинг учун эса, Сизу-биз, кенг жамоатчилик, маҳалла, оммавий ахборот воситалари вакиллари бирдек масъул ва жавобгармиз!

Ҳурматли жиззахликлар !

Катта ишонч билан умид қиламизки, Сизлар кучли фуқаролик позициясини намойиш қилиб, бизга кўмакчи ва ҳамкор бўлиб, Ҳалқимиз тақдирига бефарқ бўлмасдан, Ватанимиз равнақига ўз ҳиссанигизни қўшиш учун ушбу акцияда фаол иштирок этинг.

Акция ҳақида қариндошларингиз, дўстларингиз, қўни-қўшниларингизга, таниш-билишларингизга ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, қонуний мулк эгаси бўлиб қолишларини етказишингизни сўраймиз.

Ҳар қандай масала бўйича Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг 223-52-69; 223-55-40 ёки 1148 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат этишингиз мумкин.

Б.Умурзоқов

Давлат хизматлари агентлиги

Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар