» » Жиззахдаги кўзи ожизлар кутубхонаси қанча одамга хизмат кўрсатмоқда?

Жиззахдаги кўзи ожизлар кутубхонаси қанча одамга хизмат кўрсатмоқда?

02 март 2019 г 2 947 Комментарии: 0

Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича “Китоб кўнгил гавҳари” мавзусида очиқ эшиклар куни ўтказилди. Унда янги нашрдаги китоблар библиографик шархланди.

110 нафар иштирокчи қамраб олинган ушу тадбирда кутубхона тарихи ва бугунги янгиликлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

-Дастлаб, 2008 йилда 1 та хонада 1300 та китоб билан иш юритилган, — деди китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими ходими Насиба Бердиева. — Кутубхона директори Умид Ибрагимовнинг сай-ҳаракатлари билан ҳозирда бўртма ёзувли, аудио ҳамда босма ёзувдаги жами китоб фонди 15086 тага бойитилди. Улар 24536 нафар аъзоларга хизмат қилмоқда. Шунингдек, Жиззах санаториеси, вилоят ногиронлар риабилитация маркази, Пахтакор туманида жойлашган 08918-сонли ҳарбий қисм, Жиззах давлат пидагогика институти, 32-сон мактаб интернати, 5-сон ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган кўчма кутубхоналар орқали турли ёшдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фойдаланувчиларнинг имкониятлари янада кенгайтирилмоқда. Кутубхонанинг Шароф Рашидов, Зафаробод, Ғаллаорол, Фориш ва Зомин туманларидаги бўлимлари телефон алоқалари, интернет тармоқларига уланиб, замонавий шарт-шароитлар билан таъминланмоқда. Инновацион иш тизимининг йўлга қўйилишида бош ҳисобчи Муҳайё Тошева, услубий библиографик бўлими мудири Шахноза Мамадиева, Фондни тўлдириш, китобларга ишлов бериш бўлими етакчиси Дилобар Ибодоваларнинг ҳам меҳнати эътиборга лойиқдир.

Дарвоқеа, яқинда раҳбар У.Ибрагимов, электрон кутутбхона ташкил этиш бўйича Миср Араб республикасида малака ошириб қайтди. Бунинг самараси улароқ, китобларни овозли эшитиш яъни “JAVS” дастурида ишловчи 6 та компьютер жамланмаси ўқув залига ўрнатилди. Эндиликда, кўзи ожиз фойдаланувчилар китобларни овозли эшитиш билан бирга замонавий техникалардан фойдаланишни  ўрганиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!