» » Коррупция—миллий хавфсизликка таҳдид

Коррупция—миллий хавфсизликка таҳдид

04 март 2019 г 2 019 Комментарии: 0

Янгиобод туманидаги «Янгиобод» ШФЙ ва «Баландчақир» МФЙда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Янгиобод туман бўлими томонидан ташкил этилган “Коррупция—миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида давра суҳбати  бўлиб ўтди. Тадбирда  маҳалла раислари, котиб ва маслаҳатчилари ҳамда фаоллар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб, мамлакатимизда коррупцияга қарши тизимли кураш олиб боришнинг қонуний асослари тўғрисида кенг тушунчалар бердилар.

Давра суҳбатида коррупция—мансабдор шахснинг ўз мавқеи ва ваколатларидан, унга ишониб топширилган ҳуқуқлардан фойдаланиб, ўз манфаатларини кўзлаб, ахлоқ ва одоб қоидаларини бузган ҳолда амалга оширган жиноий ҳаракатлари йиғиндиси эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Йиғилиш иштирокчилари коррупцияга қарши курашиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг  олдини олиш юзасидан берилган кўплаб саволларига батафсил жавоб олишди.

Азамат БЕРДИНАЗАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш

маркази  тингловчиси.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!