» » Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи жойларда кўргазмалар ташкил этмоқда

Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи жойларда кўргазмалар ташкил этмоқда

05 март 2019 г 1 938 Комментарии: 0

Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи томонидан туманларда йил давомида кўчма кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилган.

Хусусан, ўтган ҳафтада Фориш туманидаги 1-умумтаълим мактабида музейнинг тарих, маданият ва санъат бўлимларининг кўчма кўргазмаси ташкил этилди. Унга мезбон мактабдан ташқари 22-, 55- мактаб ўқувчилари ҳам ташриф буюрдилар.

Кўргазмада ўқувчиларга вилоятимизда учрайдиган ноёб ҳайвонлар ва ўсимликлар, вилоятимиз тарихи, этнографияси, миллий-маданий мерос объектлари  ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбирда нафақат экспонатлар, балки музей фаолияти тўғрисида қизиқарли роликлар намойиш этилди.  

Мунира ЮСУПОВА,

Насиба МУСТАФОҚУЛОВА,

музейнинг илмий ходимлари.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!