» » "Моҳир мустангир"да бир ойда 3 тонна гўшт қайта ишланмоқда

"Моҳир мустангир"да бир ойда 3 тонна гўшт қайта ишланмоқда

06 март 2019 г 1 453 Комментарии: 0

Дўстлик туманидаги чорвачиликка ихтисослашган “Моҳир мустангир” фермер хўжалиги ўз маблағидан ташқари “Халқ банки”нинг Мирзачўл туман филиалидан олинган 300 миллион сўм кредит эвазига 60 бош жайдари мол ва 45 бош наслдор қорамол парваришламоқда.

5 киши меҳнат қилаётган хўжаликда кунига 110-120 литрдан зиёд сут соғиб олиниб, шартнома асосида мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилмоқда. Ойига 3 тонна гўшт қайта ишланиб, туман марказидаги савдо шохобчасига ва мактабгача таълим муассасаларига тарқатилмоқда.
– Хўжалигимизни кенгайтириш учун зарур чоралар кўрганмиз, – дейди чорвадор Омон Мирзақулов. – Келгусида чорва молларни парваришлаш технологиясини тўлиқ ўзлаштирсак, кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан ортади. Шу боис, айни пайтда озуқа захирасини жамлаш мақсадида 22 гектар экин майдонимизга маккажўхори экиш учун тайёрлаб қўйганмиз.
2.JPG
3.JPG
4.JPG
Жамшид Ёрбеков (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!