Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахга Қозоғистон элчиси келди

Жиззахга Қозоғистон элчиси келди

30 май 2018 йил
435
0

Жиззах вилоят ҳокимлигига Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Ерик Утембаев ва ушбу дипломатик миссиянинг иккинчи котиби Руслан Рустамбековлар бўлишди.

Меҳмонларни вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул кутиб олди. Иқтисодий алоқаларни кучайтириш, Қозоғистон вакилларини вилоятдаги корхоналар, тадбиркорлик субъектлариҳамда туризм инфратузилмаси билан таништириш мақсад қилинган ушбу учрашув аввалида вилоятимизнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳиятини ифодаловчи тақдимот уюштирилди.

Жумладан, вилоятимизнинг цемент, аккумулятор, базальт толаси, арматура, калава ип, кийим-кечаклар ишлаб чиқариш корхоналари, пахтачилик, мева ва сабзавотчилик соҳаларининг имкониятлари, Зомин, Бахмал туманлари ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимида сайёҳликни ривожлантириш бўйича маълумотлар берилди. Вилоятда барпо этилаётган нефтни қайта ишлаш ҳамда "Uzbekistan Peugeot Citroen Avtomotive”автомобиль заводларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, "Жиззах” ва "Зоминфарм” эркин иқтисодий зоналари, ишлаб чиқарувчи ва инвесторлар учун солиқ, бож ва бошқа тўловлар борасида мамлакатимизда юзага келтирилган енгилликлар ҳамда вилоятда кластер усулида фаолият кўрсатаётган хорижий тадбиркорлик субъектлари тўғрисида фикр юритилди. айни вақтда яна учта чет эл компания ва фирмаларининг бу борадаги тижорат таклиф ва лойиҳалари ўрганиб чиқилаётганлигини билдирди.

Бундан ташқари Фориш тумани ҳудудида 20 минг гектар майдонни ўзлаштириш имконини берувчи "Караман” сув омбори қурилишига тўхталиб ўтилди. Маълум қилинишича, жадаллик билан ковланаётган сув омборини таъминловчи каналнинг 90 фоизи қазиб бўлинган. "Караман” сабаб ўзлаштирилган ерларда қанд лавлаги етиштириш ва бу жойда томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Вилоят ҳокими Қозоғистон вакилларини барча соҳаларда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган Жиззах шаҳри ҳокими Акбар Шукуров вилоятда халқаро логистика марказини очиш бўйича фикрларини баён этди.

Ўз навбатида Қозоғистон элчиси қозоқ иқтисодиётида юз бераётган янгилик ва ўзгаришларҳамда ўзаро ҳамкорлик имкониятлари ҳақида сўзлади. Хусусан, Остона, Олмаота, Чимкент ва Ақтўбе вилоятларида уй-жой қуриш бўйича йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётгани боис вилоят саноати вакиллари билан қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилиш, Жанубий Қозоғистондаги мелиорация тизимларини янгиланиши кўзда тутилаётгани сабаб суғориш лотокларини вилоятимиздаги корхоналардан олиш бўйича таклифлар билдирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар