» » Ёшларнинг Мирзачўл туманига саёҳати уюштирилди

Ёшларнинг Мирзачўл туманига саёҳати уюштирилди

06 март 2019 г 2 137 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича котибияти, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг фарзандлари билан "Обод қишлоқ”, "Обод маҳалла” дастурлари доирасида Мирзачўл туманида амалга оширилган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини кўриш мақсадида саёҳат уюштирилди.

100 нафарга яқин ёшлар Мирзачўл туманидаги ўзгаришлардан лол қолишди. Дастлаб саёҳат иштирокчилари туман марказига номи берилган Юрий Гагарин ҳайкали ва "Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйишдан бошлади.

Замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган Давлат хизматлари маркази ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Барча турдаги энг замонавий шарт - шароитларга эга бўлган бу марказда ёшлар фуқароларимизга яратилган қулайликлар ва эътибордан мамнун бўлишди.

Туман марказида жойлашган 1-сонли рус тилига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабига кирар эканмиз, ўқувчи ёшларнинг Юртбошимиздан ниҳоятда мамнун эканликларини уларнинг юзларида кўрдик. Мактаб ўтган йили тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилган. Мактаб фаолияти билан танишар эканмиз, ушбу мактабдан ҳозирда чет элда нуфузли лавозимларда ишлаётган собиқ битирувчиларнинг портретларини кўришимиз мумкин.

Инновацион технологиялар жорий этилганини мактабдаги Йўл ҳаракати қоидалари ўқитиладиган синф хонада кўришимиз мумкин. Синфда туман йўл чизмалари аниқ тасвирланган макетларни кўрган ёшларда ўзгача ҳавас уйғотди.

Ёшларимиз "Алпомиш” спорт мажмуасида ҳам бўлиб, спортнинг кураш тури бўйича ўтказилаётган вилоят биринчилигига ҳам гувоҳ бўлдилар. Шундан сўнг ўқувчи ёшлар ўзларига бириктирилган махсус автобусларда туман маркази бўйлаб саёҳат қилар экан "Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

Иштирокчилар "Ўзбек-Қозоқ” маданият марказида ҳам бўлишди ва шу ерда бўлаётган ободонлаштириш ишларида ўз ҳиссаларини қўшган ҳолда маданият маркази олдига 10 туп арча ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экдилар. Шундан сўнг Маданият саройида ёшлар учун концерт дастури ва вилоятимизда давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ёшлар иштирокида маданий дастур ва учрашув ўтказилди.

- Мирзачўлга 2 йил олдин келганман. Кўчалар текис ва равон, янги бинолар ва уйлар барпо қилинган, энг асосийси кутубхона, боғча ва мактаблар замонавий типда. Саёҳатдан таассуротларим жуда катта,-дейди саёҳат иштирокчиси зарбдорлик Сожида Усмонова.

Шукрулло Жўраев,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят

 Кенгаши бўлими мудири 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!