Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Мурувват уйида байрам ташкил этилди

Мурувват уйида байрам ташкил этилди

06 март 2019 йил
503
0

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Жиззах гарнизони ҳарбий оркестри ҳамкорлигида Зомин туманидаги Мурувват уйида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Зомин туман бўлинмаси раҳбари Ғанишер Сайдуллаев сўзга чиқиб, бу ердан шифо илинжида келган аёлларни байрам билан табриклаб, юртимизда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, Президентимиз томонидан халқимизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларлар тўғрисида гапириб ўтди ва албатта, бу ердан шифо излаб келган аёлларга тезроқ шифо топиб, ўз оилалари бағрига соғ-саломат қайтишларига тилак билдирди.

Ушбу мурувват уйида ҳозирги кунда 300 дан ортиқ беморлар малакали шифокор ва мутахассислар томонидан даволанишмоқда. Шифокорларнинг беморларга кўрсатаётган эътибор ва муомалалари, кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифатидан ҳам ҳеч ким норози эмас. 

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ходимлари томонидан бу уйда беморлар учун яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Беморлар билан суҳбатлар уюштирилди.

-Мен 30 йилдан бери шу ерда ишлайман ерда беморлар учун барча шарт-шароитлар етарли. Бу ерда даволанаётган хотин-қизларимизнинг қўлларида кўплаб ҳунарлари бор. Уларнинг имкониятлари ва қизиқишларидан келиб чиқиб турли хил тўгараклар, масалан, тўқувчилик, тикиш-бичиш, спорт тўгаракларидан шахмат-шашка хоналари ташкил этилган, - дейди мурувват уйи бош ҳамшираси Зулхумор Хўжақулова.

Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар