» » Жиззахда “Миллий тикланиш маликалари” танлови ўтказилди

Жиззахда “Миллий тикланиш маликалари” танлови ўтказилди

07 март 2019 г 1 981 Комментарии: 0

ЎзМТДП Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Республика маънавият ва маърифат маркази Жиззах шаҳар бўлими ҳамкорлигида 8 март - Халқаро хотин қизлар куни байрами муносабати "Миллий тикланиш маликалари" танлови ташкил этилди.

Танлов доирасида “JIZZAKH TEXTILE” хорижий корхонасининг “Буюк ипак йўли” бпт аъзолари Жиззах шаҳри “Жилли ғулли” мфй қошида ташкил этилган бпт аъзолари 3 та шарт: 1.Гуруҳини яъни бошланғич ташкилотни таништириш маҳорати, 2.Миллий театр: миллий спектакл ва филмьлардан парча намойиш этиш, 3. БПТ фаолиятини акс эттирувчи альбом намойиши бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

Тадбир давомида санъат коллежи талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар барчага манзур бўлди. Тадбир якунида иштирокчилар ЎзМТДПнинг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!