» » Зафаробод туманида бадиий гимнастика бўйича мусобақа ўтказилди

Зафаробод туманида бадиий гимнастика бўйича мусобақа ўтказилди

07 март 2019 г 2 821 Комментарии: 0

Зафаробод  туман марказидаги  спорт саройида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Биз ёшлар барча жиноятчиликга қаршимиз” шиори остида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа болалар ва ўсмирлар спорт  мактаблари  шуғулланувчилари  ўртасида 2005-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида туман очиқ биринчилиги доирасида ўтказилди.

Унда вилоятнинг  10 та туманидан 100 дан ортиқ ёш спортчи қизлар иштирок этди. Турнир  ғолибларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Сувон Раҳимов 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!