» » Фориш туманида «Ёшлар маркази» фойдаланишга топширилди

Фориш туманида «Ёшлар маркази» фойдаланишга топширилди

11 март 2019 г 2 419 Комментарии: 0

Фориш туман ҳокими ташаббуси билан «Хонбанди» МФЙда «Ёшлар маркази» ташкил этилди ва Республика ёшлар маркази томонидан 12 дона компьютер, 12 дона тикув машинаси ва 1000 дона энг сара бадиий китоблар тақдим этилди.

«Хонбанди» МФЙда ишсиз юрган ёшлар вақтини тўғри ва мазмунли ташкил этиш мақсадида республика ёшлар маркази томонидан тўгараклар ташкил этилди ва бу тўгаракларда уюшмаган ёшлардан бир нечаси иш билан таъминланди.

Ёшлар марказида «Ёш ижодкорлар», «Пазандачилик», «Тикувчилик», «Анъанавий мусиқа», «Инглиз тили» каби тўгараклар фаолият олиб бормоқда. Айниқса, марказда ташкил этилган касбга ўргатиш йўналишидаги «Тикувчилик» тўгараги ўқувчилари ўзларига қизиқарли ва фойдали бўлган машғулотларни ўрганиш билан банд. Тўгарак раҳбари Барно Султонбекова уларга ҳар куни аёллар учун миллий либослар ҳамда рўзғор буюмлари тикишни ўргатиб келмоқда.

Айни пайтда ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган ёшлар марказида 12 та тўгарак ташкил этилган бўлиб, уларга ўз касбининг фидойи ёшлари раҳбарлик қилмоқда. Ёшларга тўгаракларда билим ва кўникмаларни қўлга киритгач маълумотнома ва сертификатлар топширилади.

Фарида ИСЛОМОВА,

«Инглиз тили» тўгараги раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!