Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Асрни қаршилаган онахон

Асрни қаршилаган онахон

12 март 2019 йил
113
0

Фориш тумани «Нурак» маҳалласи Қорахон қишлоғида яшовчи Рисолат она Жуманова 100 ёшни қарши олди.

Онахон 5 ўғил, 5 қизни тарбиялаб вояга етказди. Бутун умри меҳнат қилиш билан ўтган онахон ҳозир ҳам бардам.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни Рисолат онани 100 ёши ҳамда байрам билан қутлаш учун онахон хонадонига туман ҳокими Абдивали Мустанов, «Нуроний» жамғармаси, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ташриф буюришди. Туман ҳокими Абдивали Мустанов онахонга туман ҳокимлигининг байрам совғаси ва ногиронлар аравачасини топшираркан у кишига соғлик-саломатлик ва узоқ умр кўришини тилади.

– Очарчиликни ҳам, уруш даври азобларини ҳам бошдан кечирдик, аммо, барчасига чидадик. Меҳнат қилиб, қийинчиликларни енгдик. Шундай дориломон кунлар келишини орзиқиб кутдик. Яратганга минг бора шукур шундай кунларга етказди. Бу кунларни сизлар қадрига етинглар, – дейди онахон қўлларини дуога очиб, юртга тинчлик, элга фаровонлик тилаб.

100 ёшни қаршилаган онахон бугунги кунда шукроналар айтиб 83 нафар невара, эвара, чеваралар даврасида бахтли ва фаровон ҳаёт кечирмоқа.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар