Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти ҳақида йиғилиш ўтказилди

Жиззахда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти ҳақида йиғилиш ўтказилди

12 март 2019 йил
85
0

2018 йил 26 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланган эди. 

Мақсад ва юклатилган вазифасига кўра, “Эл-юрт умиди” жамғармаси магистратура ва докторантура дастурлари бўйича танлов ўтказиш ва тайёргарликни ташкил қилиш, шунингдек, давлат тузилмаси, иқтисодиёт тармоқлари, таълим ва илмий муассасаларнинг истиқболли мутахассисларини ривожланган мамлакатлардаги илмий ва таълим муассасаларига малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишга юборади.

Бугун вилоят ҳокимлигида мазкур жамғарма раиси вазифасини бажарувчи Адхам Бекмуродов, вилоят ҳокимлиги масъуллари ҳамда тегишли ташкилот ва жамоат бирлашмалари раҳбарлари иштирокида ўтган учрашувда хорижий мамлакатларда бепул ўқиш ва амалиёт дастурлари ҳамда малака ошириш тўғрисида сўз борди.

Савол – жавоб тарзида ўтказилган учрашувда таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳларининг истиқболли мутахассислари, шунингдек, педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш борасида жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маърузалар тингланди.

Тадбирда сўзга чиққан Адхам Бекмуродов, Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаси билан сўнгги 3 йилда 5 мингта ёшларимиз ва мутаҳассисларимизни чет элда ўқишлари ва малака оширишларини ташкил этиш лозимлигини, барча харажатлар давлат бюджетидан сарфланишини эътироф этиб, бу сўнгги 22 йилда 2 минга яқинни ташкил этганини айтиб ўтди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар