» » Жиззахда партия ташаббуси билан меҳрибонлик уйига 200 дан ортиқ китоб ҳадя қилинди

Жиззахда партия ташаббуси билан меҳрибонлик уйига 200 дан ортиқ китоб ҳадя қилинди

13 март 2019 г 1 912 Комментарии: 0

Китоб ва китобхонлик фаолиятини ривожлантириш борасида ЎзМТДП вакиллари томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар бажарилиб келинмоқда.

Ана шундай ташаббуслардан бири партия Жиззах шаҳар Кенгаши фаоли Сардор Ўсаров ташаббуси билан амалга оширилди. Жиззах шаҳридаги        29-сонли меҳрибонлик уйига ташриф уюштирилиб, байрам баҳона меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини табриклашди ҳамда  С.Ўсаров томонидан жамланган 200 дан ортиқ бадиий китоблар тақдим этилди.

Сардор Ўсаров – ЎзМТДП Жиззах шаҳар Кенгаши аъзоси:

Китобхонлик кеча ёки бугун туғилган эмас. Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаѐтда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси. Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади.

Китоб тарғиботи барча замонларда халққа илм-маърифат бериш, маънавий камолотга етаклашнинг қудратли ижодий қуроли бўлиб келган. Бундай ҳайрли ташаббуслар ЎзМТДП фаоллари томонидан яна кўплаб амалга ошириш масалалари режалаштирилмоқда. Бир сўз билан айтганда болаларни кимгадир зарур бўлгани учун эмас, балки улар бахтли бўлишлари учун китоб ўқишга ўргатиш керак.

Наргиза Шайдуллаева

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!