Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фоторепортаж: Жиззахда интернет журналистикаси-журналистлар марказида

Фоторепортаж: Жиззахда интернет журналистикаси-журналистлар марказида

30 май 2018 йил
454
0

Жиззах давлат педагогика институтида вилоят ҳокимити Ахборот хизмати томонидан"Интернет тармоғида миллий сегментни фаол ривожлантириб, ҳудудлардаги ахборотлар билан тўлдиришнинг янги услублари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда вилоятимиздаги таҳлилий ва интернет журналистикасининг ривожланиш тенденциялари, бугунги ҳолати ва истиқболдаги масалалар таҳлилқилинди.Таъкидланганидек, интернет ривожлангани сари улардан фойдаланувчилар сони ҳам кескин ортиб бормоқда.

Мамлакатимизда ва дунёда интернет журналистикасини ривожлантиришнинг асосий омиллари, онлайн режимида журналистика салоҳияти, ижтимоий тармоқлардаги ахборотларнинг жамоатчиликка таъсири, шунингдек, халқаро медиа маконда мамлакатнинг ижобий имиджини шакллантиришда журналистларнинг ролига оид масалалар тадбирнинг муҳокама марказида бўлди.

Тадбирда мутахассислар томонидан мамлакатимизда ҳамда хорижда интернет журналистика соҳаси тараққиётининг асосий омиллари, онлайн режимида фаолият юритишда журналистлар олдига қўйилган талаблар, медиа-тузилма фаолияти самарадорлигини оширишда талаб этиладиган асосий омиллар, глобалл медиа монополиялар шароитида давлат имиджини шакллантириш, халқаро жамоатчилик алоқалари, интернет тармоғида журналистлар фаолиятини тартибга солишда одоб-ахлоқмеъёрларига амал қилиш қоидаларига оид масалалар хусусида маълумотлар берилди.

Шунингдек, миллий интернет журналистикасининг бугунгиҳолати ва ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилиш, унга доир қонунчилик асосларини такомиллаштиришҳамда онлайн-журналистларнинг билим ва маҳоратларини оширишга қаратилган масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида шу каби қатор масалалар бўйича тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилиб, керакли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборто хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар