Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда  500 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди

Жиззахда  500 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди

13 март 2019 йил
198
0

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти ҳам  ижтимоий адолат тамойилларига асосланган ҳолда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, мамлакатимизда ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам вакилларига эътибор қаратиш, уларга зарурий масалаларда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш орқали ўзининг ижтимоий йўналишларидаги фаолиятини олиб бормоқда.

Бу борада ташкилот томонидан бир қанча ижтимоий лойиҳалар амалиётга татбиқ этилган бўлиб, ушбу лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдир.

Хусусан, 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Аёл борки – олам мунаввар” шиори остида вилоятимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳолидан хабар олинди.

Вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар  билан алоқалар бўйича котибияти, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ҳамкорлигида 7-9 март кунлари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилган мазкур тадбирда 500 дан ортиқ хонадонларга ташриф буюриб, кекса ва ёлғиз оналар, ногирон, боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор аёллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмларидан иборат байрам совғалари топширилди. 

Ҳар бир хонадонларга ташриф буюрилганда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти вилоят ташкилоти ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг фаол аъзоларидан иборат ёшлар томонидан томорқа ерларини экин экишга тайёрлаш мақсадида амалий ишлар қилинди, дарахтларга шакл берилди ҳамда тўпланиб қолган чиқиндилар олиб чиқиб ташланди.

-Биз доимо дунёда “фидойи” деган сўзга энг муносиб бўлган Она сиймоси олдида таъзим қиламиз, - дейди вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар  билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов - Хотин-қизларимизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлардан шу билан биргаликда ҳаётдан рози бўлиб юришлари ҳамда уларнинг бахту саодати учун доимо сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз. Истаймизки, мана шундай қувончли кунларимиз кўп бўлсин. Ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этамиз.

Зулфия Файзуллаева, Жиззах шаҳар Бобор МФЙда истиқомат қилувчи I гуруҳ ногирони.

- Сўнгги йиллар мобайнида юртимизда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни кучайтириш бўйича ҳам  улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Юртбошимиз раҳнамолигида инсон қадр-қиммати ва шаънини улуғлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий ислоҳотлар олиб борилиши халқимизга хос инсоний фазилатларнинг энг юксак намуналаридан биридир. Кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш борасида бизнинг халқимиздек бағрикенг, меҳр-мурувватли халқ бўлмаса керак.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, сиз-у биз яшаб турган жамиятда инсон шаъни ва мафаати ҳар нарсадан устун. Асосий мақсад ва вазифа аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, инсонларга беғараз ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Учрашув якунида кексаларни эъзозлаш ҳамда уларни янада
қўллаб-қувватлаш борасида муҳим вазифалар белгиланди.

  Ўзбекистон ҚЯОЖ Жиззах вилояти ташкилоти

 “Мехр-шафқат” бўлими мутахассиси   Д.Мухторова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар