» » Арнасойда замонавий меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилади

Арнасойда замонавий меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилади

14 март 2019 г 2 345 Комментарии: 0

Мамлакатимизда туризм индустриясини такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида”ги қонуни, Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Меъёрий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб хайрли ишларга қўл урилаяпти. Яқинда Арнасой туманида замонавий кўринишдаги янги иншоот қад ростлайди.

"Жиззах фаввораси” масълияти чекланган жамияти ташаббуси билан шинам меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилади. Лойиҳа қиймати 3 миллиард 774 миллион сўмни ташкил қиладиган ушбу қурилишда бугунги кунда пардозлар ишлари амалга оширилмоқда. Икки қаватдан иборат бўладиган иншоотда 20 дан ошиқ маҳаллий ёшлар доимий иш билан банд бўлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!