» » Мафкуравий иммунитет шаклланиши "диний экстримизм" тушунчаларининг йўқолишига омилдир

Мафкуравий иммунитет шаклланиши "диний экстримизм" тушунчаларининг йўқолишига омилдир

14 март 2019 г 2 841 Комментарии: 0

Тарих ўзга ҳудудларни забт этиш мақсадида ишлатиладиган уруш қуроллари узлуксиз такомиллашиб борганини кўрсатади.

У найзалардан тортиб автоматик қуролгача, замбараклардан тортиб ер юзининг ҳар қандай нуқтасигача бехато етиб борадиган қитъалараро баллистик ракеталаргача бўлган узоқ такомил йўлини босиб ўтди.

Бу қуроллар босиб олиниши керак бўлган ҳудудлар аҳолисини жисмонан йўқ қилишга қаратилган эди. Бугунги кунда эса, ўзга ҳудудларни забт этиш учун уларнинг аҳолисини мавҳ этиш шарт эмас. Зеро, онги ва шуури забт этилган, қараш ва кайфиятлари “маъқул” йўналишга ўзгартирилган ерлик аҳолиси кўмагида ҳар қандай бойлик, табиий ресурсларга  эгалик қилиш мумкин бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимиз ичида ўзларининг ғайриинсоний ва ғайриисломий ғояларини тарқатишга ҳаракат қилаётган диний экстремистлар ҳам ана шундай ғаразий мақсадларни, яъни ёшларни чалғитиш, улар ёрдамида мамлакатни  ўз тараққиёт йўлидан четлатиб юборишга интиладилар.

Жаҳондаги кўпгина давлат ва жамоат арбоблоари, йирик олимлар, мутахассислар, айниқса, ёшлар дунёни тинчлик ҳукмрон бўлишини, ҳар қандай ҳавфнинг олди олинишидан манфаатдор эканликларини сезмоқдалар ва бунинг учун барча куч, имкониятларни сафарбар этмоқдалар.

Таасуфлар бўлсинки, улкан оғир жиноят бутун дунёга инсонлар бошига катта ҳавф-хатар солмоқда, заминимиз тинчини бузмоқда. Кейинги йилларда эса “Террорчилик” атамаси кўп бор тилга олинмоқда. Террорчилик ўта мураккаб жиноий ҳодисадир.

Бугунги кунда “Террор”, “Терроризм” “Террорчилик ҳаракати”, “Давлат терроризм”, “Халқаро терроризм” каби ҳуқуқий атамаларининг ҳар бирини таҳлил қилишга эҳтиёж сезилмоқда.

Терроризм мавжуд тузумга қарши сиёсий кураш олиб бориш, одам ўлдириш тўсқинлик қилаётган гуруҳ (жамият) раҳбари жонига суиқасд қилиш билан ҳарактерланади. Унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади.

 Халифа Абу Бакр Сиддиқ (632-634) вафотларидан сўнг ҳалифалик қилган Ҳазрат Умарнинг ўлими (634-644) ва ҳазрат Усмоннинг (644-656) ўлдирилиши бунга мисол бўлади.

Ҳазрати Алига қарши чиққан диний экстремистлар, яъни 12000 кишилик хорижийлар “Бизнинг йўлимиздан бормаганлар кофирдирлар”-дедилар. Улар ҳазрати Алини (656-661) намоз ўқигани келаётганида орқасидан ҳанжар уриб ўлдирдилар.

Абу Райҳон Беруний ҳам “Ўтмишдан қолган ёдгорликлар” китобида мана шундай жирканч воқеалар ҳақида тўхталиб ўтади. Баъзилар терроризмни бундан 150 йил бурун бўлган деб ҳисоблайдилар ва уни Европадаги анархистларнинг бузғунчилик ишларига боғлайдилар. Наркотерроризм, биотерроризм, ижтимоий терроризм, компютер тизими ёрдамида террорчилик ҳаракатини содир-етиш кибертерроризм каби турли террористик усуллар мавжуд.

Масалан, Россияда “народниклар” ва кейинроқ “эсерлар”нинг сиёсий террористик ҳаракати (Сталиннинг-СССР даги ва Гитлернинг Германиядаги сиёсати), ўрта асрларда диний терроризм (салб юришлари)ҳам бўлган. Шунингдек болшевизмда ҳам терроризмдан фойдаланганлигини эътироф этилади.

 1928 йилда Мисрда Ҳасан-ал Банно “Ихвон ул-муслимин” (“Муслимин биродарлар”) жамиятини тузади ҳам “Фан ул-мавт” (Ўлим фани) китобини ёзади. 1980-1990йилларда 30 га яқин мамлакатларда ихвонлар иш кўра бошладилар. “Жамоати ал-муслимин” гуруҳи эса ўзининг террорчилик иш усули билан ажралиб турарди.

 Миср ҳарбий трибунали бу гуруҳни ғайриқонуний деб жазога тортганидан сўнг ҳам гуруҳ тарқалиб кетмай, “Ат-такфир вал ҳижро” номи билан  фаолият олиб борди. 1981 йилда суиқасд уюштирилиб Президент Анвар Садат ўлдирилгандан сўнг ”Мусулмон биродарлар” диний экстремистик ташкилоти раҳбари қамоққа олинди. 1994 йилда Афғонистонда юзага келган “Толибий” диний-сиёсий кучнинг оёғи қаерга етса, ўша ерда инсон ҳақ-ҳуқуқи топталади. Қишлоқлар вайрон қилинди. Қашшоқлар таланди.

Шундай шароитда моҳиятан ғайриинсоний, шу жумладан диний экстремистик ғояларга қарши тура олиш учун кишиларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантириш марказий масалалардан бирига айланмоқда. Инсоннинг туғма бўлган ана шу умумий иммунитет тизимидан фарқли равишда мафкуравий иммунитетни шакллантириб бориш зарур. У дахлсизликни таъминлашга хизмат қилади. Мафкуравий иммунитет тизимининг асосий ва биринчи унсури бу билимдир. Аммо билимлар кўп. Диний экстремизм ва терроризм тарафдорлари ҳам муайян билимларга таянадилар ва уни омма онгига сингдиришга ҳаракат қиладилар. Демак, мафкуравий иммунитет тизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқейликни тўғри ва тўлиқ акс эттириши, инсон маънавиятининг бойиши ва жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим. Бу бир томондан. Иккинчи томондан, бу билимлар ўз моҳият эътиборига кўра, Ватан, миллат, инсоният манфаатлари билан узвий боғлиқ бўлмоғи керак. Фуқароларимизнинг асл ислом ҳақида холис ва етарли билимга эга бўлишлари диний экстремизмга қарши иммунитетни шакллантиришнинг асосий шаклларидан бири ҳисобланади.

Асл ислом ҳақида муайян билимларга эга бўлиш, унинг байроғи остида тақдим этилаётган ғоялар, қарашлар ва ҳаракатларни тўғри баҳолаш, уларнинг моҳиятан исломий қадриятларга бутунлай зид эканини англаб етишга хизмат қилади, деган хулосани чиқариш имконини беради.

Шундай экан, вояга етаётган ҳар бир фарзандимизни кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни таъминлашимизнинг асосий шартларидн бири бўлиб қолаверади.         

Жиззах вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар

 билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов 

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!