Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда фуқаролар йиғини раиси  сайловини ўтказиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Жиззахда фуқаролар йиғини раиси  сайловини ўтказиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

14 март 2019 йил
199
0

Жорий йилнинг май ойида вилоятимиздаги 290 та шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайлов 2018 йил 15 октябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-507-III-cонли қарори билан чора-тадбирлар режаси ҳамда Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Республика комиссияси таркиби тасдиқланиб, мазкур қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 февраль куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилиб, сессиянинг 252/41-сонли қарори билан тадбирлар режаси ҳамда 19 кишидан иборат вилоят сайловга кўмаклашувчи комиссия таркиби тасдиқланди.

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссиясининг йиғилишида маҳаллаларда сайловни ўтказиш борасида кўмаклашувчи комиссиялар ва маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг олдида турган долзарб вазифаларга эътибор қаратилди.  

Вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ориф Ҳасанов, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси масъул ходими Диёр Ҳасановларнинг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, сайловни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашувчи комиссиялар ва Ишчи гуруҳларнинг вазифалар, шунингдек сайлов жараёни билан боғлиқ масалалар бўйича маърузалари тингланди.

Йиғилиш мобайнида иштирокчилар томонидан сайловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган саволларга вилоят кўмаклашувчи комиссияси аъзолари ҳамда маърузачилар томонидан қонун доирасида тушунча ва тавсиялар бериб ўтилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар