» » Видеорепортаж: Жиззахда 165 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 19 минг гектардан зиёд экин майдонида меҳнат қилмоқда

Видеорепортаж: Жиззахда 165 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 19 минг гектардан зиёд экин майдонида меҳнат қилмоқда

14 март 2019 г 2 261 Комментарии: 0

Деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни йилга татийди. Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларимиз фасллар алмашаётган, майсалар илдиз ёриб, ниш ураётган ушбу бетакрор паллада қандай юмушларни бажариш зарурлигини жуда яхши билади.

Табиат инжиқликлари билан курашавериб пишган деҳқонларимиз айни кунларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ундан унумли фойдаланади. Ҳар бир томорқа ер эгаси сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва мевалар етиштириб, оила эҳтиёжидан ортганини бозорга чиқариш орқали қўшимча даромад топишга ҳаракат қилади.
Шу боисдан ҳам томорқа ҳар бир оиланинг бамисоли хазина манбаи, мўъжаз гўшаси. Айни вақтда Жиззах вилоятида 165 мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 19 минг гектардан зиёд экин майдонида меҳнат қилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!