Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Биринчи хонага 10 дона, иккинчи хонага 15 дона, учинчи хонага......

Биринчи хонага 10 дона, иккинчи хонага 15 дона, учинчи хонага......

15 март 2019 йил
88
0

Фориш тумани «Осмонсой» маҳалласида яшовчи Абдуқодир Тўлаев бундан бир неча йил олдин лимон етиштиришга қизиқиб қолди.

3 сотихдан зиёд ерни икки метр чуқурликда кавлаб 3 хонадан иборат иссиқхона ташкил этди.

Биринчи хонага 10 дона, иккинчи хонага 15 дона, учинчи хонага эса икки дона лимон кўчатлари қадади. Устини икки қаватли полиэтилен плёнка билан ёпиб, қишда табиий илиқ ҳарорат сақлайдиган ҳолатга келтирди.

Ерга маҳаллий ўғит солиб, кўчатларни «шарбат» усулида суғорди. Ниҳоллар учинчи йили ҳосилга кирди. Унгача кўчат ораларига турли кўкатлар экиб, кундалик рўзғорига ишлатди.

– Меҳнат қилганга томорқа бамисоли хазина, – дейди Абдуқодир Тўлаев. Ўғилларим, келинларим лимонзор ичидан чиқишмайди. Ҳар йили бозорда
5-6 миллион сўмга лимон сотиб, оиламизга қўшимча даромад киритяпмиз. Иссиқхонани ташкил этишга сарфланган 20 миллион сўм харажатимиз ортиғи билан қопланди. Бу ёғи энди соф даромад.

Хонадон эгалари «Меҳнатдан келса бойлик – турмуш бўлар чиройлик» деган нақлга амал қилиб, ҳар йили томорқада етиштирилаётган неъматларнинг ҳосилдорлигини оширмоқда.

Ҳа, Абдуқодир ака хонадонидаги хотиржамлик, эртанги кунга ишончни кўриб, ҳавасингиз келади. Бу Президентимиз раҳнамолигида халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар