Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилоятида қанча бола мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган?

Жиззах вилоятида қанча бола мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган?

18 март 2019 йил
320
0
Бугунги кунда Жиззах вилоятида 5-6 ёшдаги 25 минг 600 нафардан ортиқ боладан фақат 12 минг нафари мактабгача таълим муассасалари қамраб олинган. Бу статистика тизимда ҳали амалга ошириладиган ишлар талайгина эканини кўрсатади.

Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу борада бор имкониятларни ишга солишга эътибор қаратилаётир. Хусусан, ўтган йил вилоятда 110 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди.
Бу ҳақда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди. Йиғилишда дастлаб, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар юзасидан вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари М.Турсунмуродов ҳисоботи тингланди.
Таъкидлашича, бугунги кунда вилоят бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони жорий йилда 877 тага кўпайиб, айни пайтда 1 минг 64 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, жорий йилда 2 минг 522 ер солиғи, 2 минг 586 та мулк солиғи ва 1 минг 414 та сув ресурсларидан фойдаланаётган корхоналар солиқ органларида ҳисобга олинган.
Маълумотларига кўра, вилоятда солиқ турлари бўйича 2019 йил учун ҳисобланган жами солиқ суммаси 47,2 миллиард сўмни ташкил этган.
Солиқ ходимлари томонидан янги солиқ тизимининг тартиб-қоидалари ва ҳисоб-китоблари юзасидан тадбиркорларга мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, фаолиятини тўхтатиб қўйган тадбиркорлар билан профилактик учрашувлар ўтказилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Йиғилишда шунингдек, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Рашидованинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда таъкидланганидек, вилоятдаги 17 та мактабгача таълим муассаса объектларида қуриш ва реконструкция қилиш учун 58 миллиард 65 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Шундан 2 таси янги қурилиш, 1 таси мукаммал таъмир, 14 таси реконструкция қилиниши белгиланган.
Шундан Ғаллаорол тумани “Молтоб” ҚФЙда 1 та 160 ўринли, Шароф Рашидов тумани “Нонисангил” ҚФЙда 1 та 160 ўринли янги қурилиш объектлари жорий йилнинг апрель ойига қадар фойдаланишга топширилади. Дўстлик тумани “Манас” ҚФЙда 17-сонли мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирдан чиқарилган бўлса, Жиззах шаҳар 2-сонли мактабгача таълим муассасаси, Шароф Рашидов, Бахмал, Пахтакор, Мирзачўл, Зомин, Зафаробод ҳамда Фориш туманларида ҳозирги кунга қадар ушбу мактабгача таълим муассасаларида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Эшитув давомида депутатлик гуруҳи аъзолари вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутасаддиси ҳисоботидан қониқиш ҳосил қилган бўлсалар, вилоят мактабгача таълим бошқармаси вакилининг ҳисоботини танқид остига олди. Соҳада амалга оширилаётган ишлар кўламини сифат жиҳатдан яхшилаш борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шунингдек, соҳада амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар, тизимларга оид қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билдирди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар