» » Жиззах вилоят ҳокимининг 21 март-Наврўз байрами муносабати билан Жиззах аҳлига байрам табриги (видео)

Жиззах вилоят ҳокимининг 21 март-Наврўз байрами муносабати билан Жиззах аҳлига байрам табриги (видео)

20 март 2019 г 5 041 Комментарии: 0

Айни дамда Жиззах вилоятида давом этаётган Наврўз байрамида вилоят ҳокими Эргаш Салиев жиззах аҳлини байрам билан табриклади.

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар! Қадрли дўстлар!

Жаннатмакон она юртимизга барчамиз орзиқиб кутган гўзал ва дилбар фасл - Наврўзи олам кириб келмоқда.

Мана шу улуғ айём, шарқона янги йил билан сиз азизларни — Муҳтарам отахон ва онахонларни, мунис ва меҳрибон опа-сингилларимизни, жондан азиз суюкли фарзандларимизни, каттаю-кичик юртдошларимизни ва бутун Жиззах аҳлини чин юракдан самимий муборакбод этаман.

Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга сиҳат саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик ва тотувлик, файз ва барака тилайман.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!