» » Фоторепортаж : Жиззахда аёллар ўртасида халқаро футбол мусобақаси якунига етди

Фоторепортаж : Жиззахда аёллар ўртасида халқаро футбол мусобақаси якунига етди

23 март 2019 г 2 066 Комментарии: 0

Жиззахда “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида аёллар ўртасида футбол бўйича "Jizzakh women's cup 2019" халқаро турнирининг ёпилиш маросими ўтказилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларнинг финалида  “Ўзбекистон ОТЖ”-"Биик-Қазыгурт" ўртасида кечиб унда 2-3 ҳисобида Қозоғистон Республикасидан келган меҳмонларғалабага эришди.

Шундай қилиб, вилоятимизда ўтказилган аёллар ўртасидаги футбол бўйича халқаро турнирда биринчи ўринни  Калоян Петков бошчилигидаги Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятидан ташриф буюрган
"Биик-Казыгурт" жамоаси, иккинчи ўринни Баҳром Норсафаров бошчилигидаги "Ўзбекистон ОТЖ" жамоаси ва ниҳоят учунчи ўринни Шерали Бабақулов бошчилигидаги "Сўғдиёна-W" жамоаси эгаллади.

Мусобақа якунида 1, 2, 3-ўринларга қиматбаҳо совғалар ва 5 нафар энг яхши спортчини наминация бўйича ғолиблар учун диплом ва эсдалик совғаларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев топширди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!