» » Арнасой туманидаги МТМларда қамров кенгаяди

Арнасой туманидаги МТМларда қамров кенгаяди

26 март 2019 г 3 033 Комментарии: 0

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрь кунги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди. Ушбу дастур асосида биргина Арнасой туманида ҳам самарали ишлар кўлами кенгаймоқда.

Бугунги кунда туманда 3-7 ёшли болалар сони жами 3391 нафар бўлиб, 1064 нафари  мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган.

Шундан 939 нафари 8 та давлат мактабгача таълим муассасаларига 125 нафари 5 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган.

Аммо бу кўрсатгич 31 фоизни ташкил этсада, эндиликда 2 та давлат хусусий шерикчилик асосида қуввати 60 ва 100 ўринли ва 1 та нодавлат хусусий мактабгача таълим муассасаси қуввати 150 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаларининг янгидан қурилиши ва 14 та давлат мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳлар ташкил қилиниши ҳисобига бу кўрсаткич анча яхшиланиб, мактабгача таълим муассасаларига қатновчи болажонларнинг сафи янада ошади.

Бугунги кунда давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилаётган 3 та муассасалардан 2 тасида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Режада келтирилган 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларидан жорий йилнинг биринчи чорагида 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб, белгиланган талаблар асосида фаолияти йўлга қўйилмоқда. Туманда мавжуд жами оилавий нодавлат МТМлар сони 11 тани ташкил этади.

2019 йил якунига қадар мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиш кўрсатгичини 61.9 фоиздан ошириш кўзда тутилган.

Бобур НАРЗУЛЛАЕВ

Арнасой туман МТБ давлат ва нодавлат

мактабгача таълим муассасалари фаолиятини

қўллаб қувватлаш ва ташкил этиш шўъба мудири

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!