Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зарбдор туманида эрта турмушни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Зарбдор туманида эрта турмушни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

26 март 2019 йил
1 252
0

Ўзбекистон ХДП Зарбдор туман кенгаши томонидан “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ХДП Зарбдор туман кенгаши масъул ходимлари, туман “Оила” маркази масъуллари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари иштирок этди.

Маълумки, мамлакатимизда оилага муқаддас даргоҳ сифатида қаралади. Сабаби, унда умуминсоний ва миллий қадрият муносабатлари шаклланади.

Ана шу оиланинг энг асосий вазифаларидан бири – инсониятнинг занжирини соғлом ва иқтидорли авлодлар билан улаб боришдан иборат. Соғлом турмушни издан чиқарадиган, ирсий касалликларга сабабчи бўладиган салбий омиллардан яна бири яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳдир.

Маълумки, ақли заиф, кар-соқов ва бошқа жисмоний нуқсонлар билан туғиладиган болалар асосан яқин қариндошлар ўртасидаги оилаларда кузатилади.

Шунинг учун ёшлар ўртасидаги эрта никоҳ ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш мақсадида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш керак.

Ўтказилган тадбирда шу каби масалалар бўйича суҳбатлар  ўтказилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар