Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ичимлик суви ва канализация қувурлари  Жанубий Корея компанияси томонидан янгиланиши мумкин

Жиззахда ичимлик суви ва канализация қувурлари  Жанубий Корея компанияси томонидан янгиланиши мумкин

28 март 2019 йил
196
0

Жанубий Корея Республикасининг “Chung Jung Technology” компанияси директори Охсанг Квеон, компания менеджери Чонг Жа Янг ва компания мутахассиси Жеажин Чойҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги вакили Цой Владелин Алексеевичлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Меҳмонларни вилоят ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимлигининг инвестициялар бўйича котибияти мудири З.Исматов, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари С.Силлиев ва вилоят Уй-жой коммунал бошқармаси бошлиғи М.Бобобековлар кутиб олишди.

Учрашув давомида вилоятнинг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини акс этувчи видеотақдимот намойиш этилди.

Тақдимотдан сўнг, томонлар ўртасида ўзаро музокаралар олиб борилди, хусусан, Жиззах шаҳри ва туманлардаги ичимлик суви ва канализация қувурларини янгилаш ҳамда ичимлик сувининг аҳоли истеъмоли учун яроқлилиги борасида қизғин музокаралар олиб борилди.

Учрашув давомида Жанубий Корея Республикасининг “Chung Jung Technology” компанияси ўзлариниг яратган маҳсулотларини намойиш этишди.

Учрашувдан сўнг, меҳмонлар вилоят “Сувоқова” ДУКга ташриф буюришди ва амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа юзасидан керакли маълумотлар олишди.

Вилоят  ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар