Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фоторепортаж: Жиззахлик ёшларнинг пойтахтга саёҳати уюштирилди

Фоторепортаж: Жиззахлик ёшларнинг пойтахтга саёҳати уюштирилди

28 март 2019 йил
305
0

Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар фарзандлари, ички ишлар профилактика ҳисобида турувчи вояга етмаган ўспиринлар, алоҳида тарбияга муҳтож оила фарзандлари ҳамда фаол ёшларни бой тарихимизга, қадимий обидалар ва маданий меросимизга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Мазкур саёҳат  вилоят ҳокимлиги дин ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар котибияти, Давлат хавфсизлик хизмати,   Ўзбекистон Қизил Ярим Ой  Жамияти вилоят ташкилоти ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Ватан келажаги – ёшлар қўлида” шиори остида ташкил этилган саёҳатда энг аввало, давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йилнинг 7 февралида қабул қилинган “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Жиззах вилоятидаги ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни аждодларимиз қолдирган маънавий-маданий меросимиз билан таништириш, уларнинг қалбида тарихимизга бўлган қизиқиш, ҳурмат ҳиссини оширишдан иборат бўлди.

Мазкур қарорга асосан, дастур доирасида етим болалар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бўлган шахслар учун уларнинг умумий сонидан камида 20 фоизи қамраб олиниши таъминланган холда – хайрия маблағлари, шунингдек, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети кўрсаткичларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан туристик экскурсиялар ўтказилиши кўрсатиб ўтилган.  Шу мақсадда уюштирилган саёҳатда 120 нафар ўғил-қизлар пойтахтимиз азим Тошкент шаҳрига ташриф буюришди.

-Бугун республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб туристик саёҳатлар уюштиришга кенг жалб қилинмоқда. Албатта, бунинг учун мамлакатимизда етарли шарт-шароитлар мавжуд, дейди вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар  билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов.-Жаннатмакон юртимизда сайр қилиш, тарихий обидаларимизни зиёрат қилиш энг катта бахтдир. Айниқса, саёҳатимизни вилоят ёшлари иштирокида ташкиллаштирганимизни боиси ҳам, уларга улуғ бобокалонларимизнинг  маънавий мероси билан таништиришга алоҳида эътибор қаратиш эди.

Дастлаб, саёҳатчилар Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳайкали пойига гул қўйишди.

Шундан сўнг, ҳозирга шиддат билан ўзгараётган мустақил ватанимизда қад ростлаётган кўркам бинолар ва муҳташам иморатлар қаторида Марказий Осиёда ягона, барча замонавий талабларга жавоб бера оладиган, пойтахтимиз кўркига янада кўрк қўшаётган “Ҳумо аренаси”га ташриф буюриб саёҳатни давом эттиришди.

У ерда барпо этилган улкан бунёдкорлик ишлари ҳамда барча қулайликларга ега бўлган “Ҳумо аренаси” ёшларда ҳайрат хиссини уйғотди.

Шунингдек,  Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси ва музейида бўлишиб, турли хил ҳарбий кўргазмалар билан тинишишди. Бунда ҳарбийлар томонидан ёшларга мураккаб, масъулиятли шу билан биргаликда шарафли бўлган фаолиятлари ва яшаш тарзлари юзасидан етарлича маълумотлар берилди. Бу эса ёшларда харбий соҳага нисбатан қизиқишларининг янада ошишида катта омил бўлди.

Саёхат давомида ёшлар юртимиз тинчлиги йўлида жон берган ўғлонларимиз хотирасига бағишлаб бунёд этилган “Шаҳидлар хотираси” ҳиёбонида бўлиб, хотира мақаддас туйғу эканлигини англашди.    Ёшларни ватанга муҳаббат, халқимизнинг бой маданий меросига ҳурмат руҳида тарбиялаш ва ўрганишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган саёҳат ёшлар учун катта аҳамиятга эга бўлди.

-Тошкентга бўлган саёҳатимиз, мен каби тенгдошларим ҳаётида ҳам унутилмас хотираларга бой бўлди. – дейди, Пахтакор туман 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Холид Санақулов. - Саёҳат давомида нафақат тасаввурларимиз кенгайди, балки билим даражамиз ҳам янада бойиди десам, янглишмаган бўламан. Бунинг учун ташкилотчиларга рахмат, деймиз.

Кун давомида мароқли ҳордиқ чиқарган болажонлар саёҳатдан мамнун бўлишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар