Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Янгиобод туман тиббиёт бирлашмасидаги қуйи бўғин етакчисига яна ишонч билдирилди

Янгиобод туман тиббиёт бирлашмасидаги қуйи бўғин етакчисига яна ишонч билдирилди

29 март 2019 йил
93
0

ЎзЛиДеП Янгиобод туман Кенгаши ҳузурида фаолият олиб олиб бораётган “Тиббиёт бирлашмаси” бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда қуйи бўғиннинг 2018 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2019 йилдаги иш-режаси тасдиқлаб олинди.

Партиямизнинг жамиятдаги нуфузини ошириш учун қуйи бўғин етакчилари сиёсий жиҳатдан етук бўлишлари керак. Шу боис айни пайтда жойларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТ раислигига электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қодир, таянч бўғин сафига янги аъзоларни жалб қила оладиган фаол ва ташаббускор етакчиларни сайлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Қолаверса, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш, уларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш, депутатлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш масаласи ҳам эътибордан четда эмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг 2018 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилиб, қўйи бўғин етакчиси Беҳзод Абдувохидов БПТ раислигига қайта сайланди.     

 Хасанбой Назарқулов

Халқ депутатлари Янгиобод туман

  Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар