Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ЎзМУ филиали ташкил этилади

Жиззахда ЎзМУ филиали ташкил этилади

30 март 2019 йил
187
0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Edu.uz» расмий канали хабар берди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Лойиҳага кўра, филиалнинг асосий вазифалари этиб қуйидаги ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш белгиланган:

  • психология;
  • педагогика;
  • математика ва табиий фанлар;
  • механика;
  • мехатроника.

Қарор лойиҳасида филиалга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланиши кўзда тутилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар