» » Дўстлик туманида кўрсаткичлар йилдан йилга ўсаяпти  

Дўстлик туманида кўрсаткичлар йилдан йилга ўсаяпти  

01 апрель 2019 г 2 280 Комментарии: 0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши аҳоли фаровонлиги ҳам юрт тараққиётини юксалтирувчи муҳим қадам бўлмоқда. Соҳа тараққиётида қабул қилинаётган қатор ҳужжатлар айниқса, Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони кенг имконият ҳамда эркинликлар бермоқда.

Ушбу Фармон билан иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилинаяпти.

Жумладан, корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони – 450 тани ташкил қилмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми савдо – 139 та (30,9 фоизи), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги – 78 та (17,3 фоизи), саноат – 72 та (16,0 фоизи) ҳамда қурилиш – 33 та (7,3 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг – 12,5 фоизи давлат мулкини ташкил этиб, қолган – 87,5 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 27,3 фоизи хусусий корхоналар, – 0,8 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар  – 59,4 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди. 

2019 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган хорижий инвестициялар

ва сармоялар иштирокидаги корхоналар сони – 5 тани ташкил қилиб, барчаси фаолият кўрсатиб келмоқда. 2018 йил январь-декабрда хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар 1 та ташкил этилган.

Туманда  2019 йилнинг 1 январь ҳолатига жами – 46 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилга нисбатан – 11 тага, фаолият кўрсатаётганлари эса – 43 тани ташкил этиб, 15 тага кўпайганлик кузатилган.

Туманда 2018 йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 369,4 миллиард сўмни ташкил қилди. Саноат маҳсулотлари умумий ҳажмидан кичик бизнес улуши 12,9 фоизни, истеъмол товарлари  ҳажми 168,4 млрд. сўмни ташкил қилди, истеъмол товарлари  умумий ҳажмидан кичик бизнес улуши 39,2 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳажми 1 020,9 млрд. сўмни ташкил қилди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги умумий ҳажмидан кичик бизнес  улуши 100,0 фоизни, Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада – 89,5 млрд. сўмни (АҚШ доллари эквивалентидаги ҳажми – 11,1 млн. АҚШ долларини) ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати – 100,8 фоизни ташкил қилди. Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажмидан кичик бизнес  улуши 33,8 фоизни, Қурилиш ишлари бажарилиш ҳажми 38,8 млрд. сўмни ташкил қилди. Қурилиш ишлари бажарилиш умумий ҳажмидан кичик бизнес улуши 100,0 фоизни, чакана товар айланмаси ҳажми 193,5 млрд. сўмни ташкил қилди. Чакана товар айланмаси умумий ҳажмидан кичик бизнес  улуши 97,2 фоизни,  бозор хизматлари ҳажми 193,9 млрд. сўмни ташкил қилди. Бозор хизматлари умумий ҳажмидан кичик бизнес улуши 98,8 фоизни ташкил этди.

Туманда 2018 йилнинг январь-декабрида фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 346 351,3 млн. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмида фермер хўжаликларининг улуши 34,2 фоизни ташкил этди.

Туманда 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига фермер хўжаликларида 1 261 бош йирик шохли қорамол, шу жумладан 436 бош сигир,  2 414 бош қўй ва эчкилар, 53 бош от,  5 974 бош паррандалар мавжуд.

Фармон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятидаги кўрсаткичларни йилдан йилга оширмоқда.

   Улуғбек МАМАНАЗАРОВ,

Дўстлик туман статистика бўлими ходими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!