» » Жиззах вилоят аҳолиси сони қанча?

Жиззах вилоят аҳолиси сони қанча?

04 апрель 2019 г 4 660 Комментарии: 0

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3165-сонли қарорига асосан Жиззах политехника институтида вилоят статистика бошқармаси ташаббуси билан шу  мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Нотиқлар аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида тўхталишди. Жумладан, ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 11 миллиард  820 миллион 200 минг сўмни ташкил этгани айтилди. Бу эса 2017 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан ўсиш суръати 102,6 фоизга ортганини кўрсатади. Кўриниб турибдики, воҳамизда аҳолининг турмуш даражаси йилдан-йилга яхшиланиб бораётир.

Миллий статистика тизими фаолиятини такомиллаштириш мақсадида 2019 йилнинг 5 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Ушбу фармон ижросини таъминлашга тайёргарлик кўриш ҳамда автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилиш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилаяпти. Жумладан, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра вилоятда аҳоли сони 1 352,1 минг кишини ташкил қилганлиги маълум қилинган.

Тадбир якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шу куни институт кутубхонасига вилоят статистика бошқармаси томонидан китоблар жамламаси топширилди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!