Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда Туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди

Жиззахда Туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди

04 апрель 2019 йил
195
0

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази”да Туризм соҳасини янада ривожлантириш йўналишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳалаш миллий агентлигининг Жиззах филиалига Россия Федерациясидан ташриф буюрган мутахассис Ольга Субанова, вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Ғайбуллаев,  вилоят маданият бошқармаси ҳудудий вакиллари,  вилоят Давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги қўриқхона ходимлари, Жиззах Давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан семинар ўтказилди.

Бугунги кунда туризм дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи соҳалардан бири ҳисобланади. Жаҳон бўйлаб мазкур соҳа даромади йилдан йилга ўсиб бораётганини кузатишимиз мумкин.  Туризм ҳамда туристик хизматларнинг тобора ривожлана бориши натижасида сўнгги йилларда унинг ноанъанавий турлари-экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик, зиёрат туризм, экстремал шароитлар туризми ва бошқалар шакллана бошлади. Эътиборлиси мазкур йўналишлар мутахассислар томонидан тез тараққий этаётган соҳалар сифатида эътироф этилмоқда.

Жаҳон сайёҳлик тажрибасида сўнгги йилларда сайёҳлар томонидан муайян бир йўналиш бўйича саёҳат қилиш истаги ортиб бораяётгани кўзга ташланаяпти. Яъни сайёҳлар бирор минтақа ёки мамлакатни тўлалигича эмас, балки ўзига хос бир жиҳатларини кўриш истагини билдиришаяпти. Бу яна шуни кўрсатадики, сайёҳларнинг қизиқиш доираси йилдан-йилга кенгаяётгани сайёҳликда янги йўналишлар шаклланиши ва ривожланишига туртки бўлмоқда.

Жумладан экотуризм ҳам сайёҳликда нафақат янги, шу билан бирга табиат ва инсоннинг ўзаро уйғунлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси нақадар муҳим эканлигини амалда намоён этишга хизмат қиладиган ҳамда истиқболли йўналишларидан биридир. Экотуризм табиатни муҳофаза қилишга янгича ёндашувдир. Муайян ҳудуднинг инсон таъсирига жуда кам учраган ёки деярли учрамаган қисмлари, унинг экотизимларига салбий таъсир этмасдан ноёб табиати ва маданий-этнографик хусусиятларини ўрганишдир.

Ўзбекистонда экотуризм билан боғлиқ бўлган бетакрор гўзал табиат, хилма хил ландшафтлар, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ёдгорликлар, археологик топилмалар, кам учрайдиган геологик ётқизиқлар мавжуд. Булар эса мамлакатимизнинг экотуристик салоҳияти юқори эканлиги ва дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллашидан далолат беради.

Семинарда юқорида кўрсатиб ўтилган фирклар билдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳалаш миллий агентлигининг Жиззах филиалига Россия Федерациясидан ташриф буюрган мутахассис Ольга Субанова томонидан ишлаб чиқилаётган вилоятда  “Туризм соҳасини  янада  ривожлантириш” концепциясида ўз аксини бирлдирилишини айтиб ўтди. У ўз фикрини давом эттирар экан вилоятимизда туризмни ривожлантиришга ҳар бир масъул ходимдан тортиб, вилоятимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг фикрлари ва ғоялари мужассамланган мукаммал концепция пайдо бўлишига ишонч билдирди.                                                                                   

Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси

“Туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳалари ва дастурларнинг

амалга оширилишини мониторинг  қилиш” шўъбаси бошлиғи

К.Мухиддинов 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар