» » Фоторепортаж: Жиззахликлар Халқаро фестивалга қандай ҳозирлик кўрмоқда?

Фоторепортаж: Жиззахликлар Халқаро фестивалга қандай ҳозирлик кўрмоқда?

04 апрель 2019 г 1 995 Комментарии: 0

Эртага Термиз шаҳрида бошланадиган Халқаро бахшичилик фестивалининг очилишига Жиззах вилояти вакиллари ҳам қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

Ташкилотчилар томонидан ҳар бир вилоят жамоасига махсус майдонлар ажратилган. Улар ушбу майдонга ўз саҳналарини ўрнатишган ҳамда қўли гул уста-ҳунармандлар томонидан яратилган буюмларини намойиш этилмоқда.

Жиззахликлар ҳам ўзлари учун ажратилган майдонда кичик Жиззах воҳасини  бунёд этишган, десак муболаға бўлмайди.

Жиззах вилояти ҳокимнинг ўринбосари Б.Тўхтамишев бошчилигида делегация ўзига хос бўлган маданият ва санъат ҳамда ҳунармандачилик ва туризм соҳасидаги янгиликлар ва ижодий ишлар билан иштирок этади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!