» » Жиззах шаҳрида вилоят судлари учун замонавий лойиҳа асосида янги мажмуа қад ростлайди

Жиззах шаҳрида вилоят судлари учун замонавий лойиҳа асосида янги мажмуа қад ростлайди

05 апрель 2019 г 1 757 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Ҳуқуқий журналистика кенгаши ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситлари вакиллари учун очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш бугунги куннинг энг муҳим талабидир. Ана шу Қарор асосида “2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини янада ривожлантириш Дастури” тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг Раиси Комилжон Комилов бошқарган видео мулоқотда оммавий ахборот воситалари вакилларига юқорида зикр этилган Дастурнинг 6-банди ҳақида батафсил маълумот берилди.

— Дастурнинг мазкур бандида суд органлари билан республика журналистлари ўртасида изчил ҳамкорликни ўрнатиш кўрсатиб ўтилган, — деди жумладан Олий Суд раҳбари. — Журналистларнинг суд мажлисларида иштирокини таъминлаш, ОАВ да очиқ суд мажлисларини ёритиш самарадорлигини ошириш лозим. Бу борада очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг мажлислар залидаги кўчма судяси орқали очиқ мулоқотни кузатган ҳамкасбимиз республика суд органлари раҳбарларининг 2018 йилги фаолиятлари юзасидан ҳисоботларини тингладилар. Шунингдек, истиқболдаги режалар ҳақида журналистларга ҳар томонлама атрофлича маълумотлар берилди. Хусусан: — Эндиликда вилоят судларида ҳам ахборот хизматлари ташкил этилади;

— 2019 йилда республикада суд идораларининг моддий-техниканинг базасини мустаҳкамлаш юзасидан 39 та лойиҳа амалга оширилади;

— келгусида вилоят судларининг барчаси бир жойда фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Олий Суд ҳузуридаги қурилиш бошқармаси томонидан айни пайтда замонавий лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда;

— Жиззах шаҳрида ҳам вилоят судлари учун замонавий лойиҳа асосида янги мажмуа қад ростлайди. Ҳуқуқий мавзуларда ёзадиган журналистларнинг билим ва маҳоратларини ошириш, ОАВ ходимларини суд жараёнларида эркин қатнашишлари учун янада кенг имкониятлар яратиш юзасидан ҳам очиқ мулоқотда кўпдан-кўп баҳс-мунозаралар юритилди. Ҳуллас, Тошкентдаги очиқ мулоқот барча ҳамкасбларимиз қатори биз — жиззахлик журналистларда ҳам катта таассурот қолдирди.

Турсунбой КАМОЛОВ 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!