Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда Испания компаниясининг ускуналарни қисман маҳаллийлаштириш учун хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилиши мумкин

Жиззахда Испания компаниясининг ускуналарни қисман маҳаллийлаштириш учун хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилиши мумкин

05 апрель 2019 йил
145
0

Жиззах вилоятига Испания давлатининг “ULMA Agricole” компаниясининг раҳбари Рафаэл Мартин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Делегация таркибида "SEMAK Group" компаниясининг асосчиси ва раҳбари Камалжан Али Муҳаммад, “SEMAK” ускуналари ва технологияси бўйича тижорат директори Музаффар Ҳидоятов ҳамда “ULMA Agricole”  компаниясининг Марказий осиёдаги вакили Алишер Азимовлар ҳам бор эди.

Меҳмонларни вилоят ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ахмедхаджаев кутиб олиди.

Учрашув давомида вилоятнинг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини акс этувчи видеотақдимот намойиш этилди.

“ULMA Agricole” компаниясининг ташрифидан мақсад Жиззах вилояти тадбиркорлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва амалий масалаларда ёрдам беришдан иборатлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, музокаралар чоғида “ULMA Agricole” компанияси ўзининг фаолияти хусусида ҳам айтиб ўтди. Хусусан, сувни тежаш, гидротехника усулида иссиқхона комплексини қуриш тажрибаси ва мамлакатимизда амалга оширилаётган бешта лойиҳа тақдимотини ўтказишди.

Агар Жиззах вилояти тадбиркорлари иссиқхона комплексини қуришда “ULMA Agricole” компаниясининг ускуналарини ўрнатишда ва асбоб-ускуналарни ишлатишдан манфаатдор бўлишса, вилоятда испан компаниясининг ускуналарини қисман маҳаллийлаштириш учун хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар